Ru

ILM MASKANI 🕘 история названий (1)

@Aluwed_Press · Новости и СМИ

✔️Официальный канал пресс-службы ALUWED Следите за нами: fb.com/aluwedofficial

64подписчиков сейчас
55.0%ERR
0.0цитируемость
12постов/день
Русскийязык
Россиягео
Подписаться в Telegram
Данные обновлены 22.07.2020

Публикации всего: 51

Постов на странице: 10 30 50 Страница 1 из 6
Биринчи маошимни олганимда 23 ёшда эдим. Дадам менга айтди: «Ҳар ой менга 100 риёл юборасан». Мен айтдим: «Нимага, дада?» Айтди: «Сенга берган тарбиям ҳақи». Кулиб юбордим, лекин у кулмади. Ўша кундан бери, ҳар ойнинг 27-куни маош тушиши билан унга 100 риёл юбораман ва изоҳига ёзаман: «Менга берган тарбиянгиз ҳақи». У эса ҳар сафар жавоб қайтаради: «Етиб келди. Аллоҳ ризқингни зиёда қилсин!». Ва бошқа бирор сўз қўшмайди. Уни бўйдоқлигимда ҳам юбордим. Уйланган ойимда, қарзлар бошимдан ошиб ётганда ҳам юбордим. Ўғлим туғилган ойда ҳам юбордим, ҳисобимда эса бор-йўғи 140 риёл қолган эди. Аёлим айтарди: «Дадангиз ўзи нафақада бўлса, ўз уйи бўлса, ҳар ой 100 риёл олиб нима қиларкин?» Ошна-оғайниларим ҳам айтишарди: «Даданг сенга солиқ солиб қўйганми?» Мен эса уларга: «Дадам шунақа, ўзига хос одатлари бор», дердим. Бир сафар бир кун кечиктирдим. Эрталаб соат 7 да қўнғироқ қилиб айтди: «Тинчмисан?» Кулиб пулни ўтказдим ва ичимда: «Дадам пул масаласида жуда пухта-да», деб қўйдим. Шу тарзда 12 йил ўтди. Бундан 3 ой олдин компания мени ишдан бўшатди. Ҳеч кимга айтмадим, ҳатто аёлимга ҳам. Ҳар куни кийимларимни кийиб, соат 7 да чиқиб кетаман ва пешингача бир қаҳвахона ёнида машинада ўтираман, кейин худди ишдан қайтгандек уйга кираман... Ва 27-кун ҳам келди... Маош эса табиийки, тушмади… 12 йил ичида биринчи марта дадамга ҳеч нарса юборолмадим. Хуфтондан кейин телефоним жиринглади. Айтди: «Менга ҳеч нарса келмади». Айтдим: «Унутибман, дада, эртага иншоаллоҳ». Бироз сукут сақлади-да, сўнг айтди: «Ҳозироқ кел, ёлғиз ўзинг». Меҳмонхонага кирдим, у ўтирган экан, олдида эски дафтар ва конверт турарди. Дафтарни мен томон суриб айтди: «Оч». Ҳар бир сатрида сана, 100 риёл ва исмим ёзилган эди. Ёнида эса пул қаерга кетгани ёзиб қўйилганди: «Сув совутгич»... «Етим ҳомийлиги»... «Рамазон савати»... «Ишчиларга сув тарқатиш». 144 та сатр. Айтди: «Чўнтагимга сенинг пулингдан бир риёл ҳам кирмаган». Ва менга телефонини узатди, унда масжид ёнидаги сув совутгичнинг сурати бор эди, кичик лавҳага шундай ёзилганди: «Ўғлим номидан садақа, Аллоҳ уни асрасин!». Уни дарҳол танидим. Ўша ишхонам ёнидаги масжид олдида турган, ҳар куни пешиндан кейин ўзим сув ичадиган совутгич эди. Йиллар давомида дадамнинг мен учун қилган садақасидан ўзим билмаган ҳолда сув ичиб юрган эканман. Кейин конвертни мен томон суриб айтди: «Бу эса мендан...» Очсам, ичида 72 минг риёл бор эди… Айтди: «Биринчи маошингдан бери ҳар ой бу ерга 500 дан қўйиб келардим». «Бир кун келиб менга ҳеч нарса юборолмайдиган кунинг келади ва ўша куни менга муҳтож бўласан, дердим». Айтдим: «Дада, қаердан билдингиз?» Айтди: «12 йилдан бери бир кун ҳам кечикмаган эдинг, бугун эса ҳеч нарса келмади. Буни менга кимдир айтиши шарт эмас, ўғлим!». Гапиролмай қолдим. ... У айтди: «У 100 риёлни ҳеч қачон ўзимга деб олмаганман. Мен шунчаки сендан "Яхшиман" деган жавобни олиш учун сўрашим шарт бўлмаган ҳолда, ўзинг қийналаётган бўлсанг ҳам "Яхшиман" демасдан, ҳар ой аҳволинг яхши эканини билиб туришни хоҳладим». Бир ойдан кейин янги иш топдим. Биринчи 27-куни унга 100 риёл юбордим ва ёздим: «Менга берган тарбиянгиз ҳақи». Жавоб қайтарди: «Етиб келди. Аллоҳ ризқингни зиёда қилсин!». Ва орадан бир дақиқа ўтиб, илк бор ундан иккинчи хабар келди: «Ва бошқа мендан ҳеч нарсани яширма!». Ҳикоя ибрат учун, аммо уни ҳамма ҳам англайвермайди...!! Роббим, мени, ота-онамни ва барча мусулмонларни — уларнинг тириклари-ю вафот этганларини мағфират қил... “Балоғат” саҳифасидан таржима
Перейти к публикации →
Қасамки, умринг туғилган кунингдан эмас, балки Аллоҳ таолони таниган кунингдан бошланади. Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳимаҳуллоҳ https://t.me/MubashshirAhmad
👍 4 Перейти к публикации →
⚡️Японияда таълим 1. Мактабларда ишқий-романтик муносабатларга йўл қўйилмайди. 2. Япон мактаби ўқувчиси мактаб буфетига кирмайди. Синфхоналарга давлат томонидан уюштирилган овқатлар олиб келинади ва ўқувчилар уларнинг ҳаммасини ейишга мажбур ҳисобланади. 3. Япон мактабларида ёзги каникул берилмайди. 5 ҳафталик таътиллар ўқув йили даврида берилади ва ўша даврда ҳам ўқитувчилар ўқувчилар билан муттасил шуғулланиб келади. 4. Мактабда фаррош йўқ, бу вазифани ўқувчиларнинг ўзи бажаради. Шунинг учун ҳам ўқувчилар ҳеч қаерга ортиқча нарсалар ташламасликка ва мактабни ифлос қилмасликка ҳаракат қиладилар. 5. Ўқувчиларнинг турли-туман соч турмаклари ва лак-бўёқларга рухсат этилмайди. 6. Япон болалари бошланғич синфдан кейин форма кийишга ўтишади. 7. Ҳар бир япон ўқувчиси сузишни билиши шарт! Мактабларда ташкил этилган бассейнларда ҳаммага сузиш дарслари ўтилади ва улар бу санъатни жуда яхши эгаллаган бўлишлари шарт! Синовдан ўта олмаган ўқувчи бошқа ўқитувчида қайтадан машғулотларни ўтиб, кейин такрорий синовдан ўтказилади. 8. Мактабда бир ўқувчининг ўз иқтидори билан алоҳида ажралиб туришига йўл қўйилмайди! "Иқтидорсиз ўқувчининг ўзи йўқ!" деган тушунча япон таълим тизимида устувор! Япон мактаби ҳар бир ўқувчини тенг ва бетакрор деб билади ва уларни ҳар тарафлама тайёрлашга йўналтирилган.
👍 1 Перейти к публикации →
“EPAM” “Automated Testing in Python” bepul onlayn dasturiga arizalar qabul qilmoqda Unda o‘zbekistonliklar hamda mamlakatning doimiy rezidentlari ishtirok etishlari mumkin. Nomzodlardan ingliz tilini yetarli darajada bilishlari talab etiladi. Arizalarni 1-oktabrgacha jo‘natish mumkin: https://www.spot.uz/oz/2023/08/29/epam-python-course/ @spotuz_uz
❤ 1 Перейти к публикации →
Ёруғлик тезилигида ўйлаб ўтиргандан кўра, тошбақа тезлигида бўлса ҳам мақсад сари юрган афзал. — Лидерлар китобидан
Перейти к публикации →
Орзуларингиз устида ишланг, акс ҳолда ўзга орзулар устида ишлаш учун ёлланасиз. Фаррах Грей Ҳеч қачон адашмаган инсон, ҳеч қандай янги нарсани қилишга ҳаракат қилиб кўрмаган. А.Эйнштейн Ниманидур бошлашнинг энг оқил йўли гапиришни бас қилиб, харакатни бошлаш. У.Дисней
Перейти к публикации →
Эй кўнгил, ибрат ол, боқ хар тушган япроққа, У ҳам аввал кўкдан боқарди тупроққа. Мавлоно Жалолиддин РУМИЙ https://t.me/basmalatv
Перейти к публикации →
Alhamdulillah darsliklar tayyor! HTML Expert - 289 minut / 4.8 soat CSS Expert - 864 minut / 14.4 soat JavaScript Expert - 2,289 minut / 38.1 soat ReactJS Expert - 1,188 minut / 20 soat Houzing Project - 1,036 minut / 17.2 soat TypeScript - 193 minut / 3.2 soat Keyingi 2 oy davomida darsliklarga qo'shimcha yani qiyin mavzularga misol va masalalar orqali tushuntirilgan videolar tayorlanadi, inshaaAlloh. Dasturlashni 0'dan boshlamoqchi yoki mustahkamlamoqchi bo'lganlarga dalolat qilib qo'ying. 50% ~ 80% gacha bo'lgan chegirmalar webinarda taqdim qilinadi. Bundan boshqa imtiyoz va bonuslar ko'p. Webinarda batafsil gaplashamiz. Sardorbek Muhtorov
❤ 2 🔥 2 Перейти к публикации →
​​Индира Ганди иқтибослари 🔱 Бобом менга бир куни икки турдаги одамлар бор, деди: ишлайдиганлар ва баҳона излайдиганлар. У мендан биринчи турдаги одамлар қаторида бўлишни сўради: у ерда рақобат анчагина кам. 🔱 Ҳеч ким сизга имкониятларни тақдим этмайди. Уларни юлиб олиш ва уларни устида ишлаш керак, бунга тиришқоқлик ва жасорат талаб қилинади. ⚜️ Яқинда сиз кўтарилган чўққингиз энг қуйи чўққилардан бири эканлигини тушуниб етасиз. Бу тоғ қатор тоғларнинг бир қисми эканлигини, бундан бошқа кўплаб тоғлар борлигини ҳам... Сиз қанчалик юқори кўтарилсангиз, ўта кучли чарчоққа қарамай янада юқорироққа кўтарилишни шунчалик кўп хоҳлайсиз. 🔱 Бизнинг бугунги ҳаракатларимиз эртанги кунимизни шакллантиради. ⚜️ Биз нима қилмоқчи бўлганимиз эмас, нимага эришганимиз муҳим. ⚜️ Ҳаёт саёҳати қудрат ёки бойлик излашдан эмас, ички қадриятни излашдан иборат.
Перейти к публикации →
Бола эдим. Онамга “Дарахтга чиқаман, ёрдам беринг” - дедим. “Биров чиқариб қўйган жойдан тушолмайсан, қулайсан “ - дедилар онам. Бир умр буни унутмадим...... @liderlar1
👍 1 Перейти к публикации →
1 2 3 5 6

История названий канала

14.08.2026 название ALUWED_PRESS | Uyda qoling! → ILM MASKANI
Дата — момент, когда изменение заметил наш обход.

Другие каналы категории